Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2014 й. 91-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2014 й.

N 91


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МУАССАСАЛАРИНИ АХБОРОТ-МЕТОДИК

ТАЪМИНЛАШ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 12 июлдаги 204-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини методик таъминлашни янада такомиллаштиришга доир тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизматининг (кейинги ўринларда Хизмат деб аталади) ходимларининг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимларсиз) 70 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари 17 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Хизмат давлат муассасаси ҳисобланиши, унинг ходимлари таркибини тўлдириш эса касб-ҳунар коллежларидаги методист лавозимини тугатиш натижасида бўшаб қоладиган ходимлар ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлар ва методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаш мониторингини, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқув адабиётларининг янги авлодини тайёрлашни ташкил этиш;

ўқув жараёнини ташкил этишда, ўқитишнинг замонавий шаклларини, янги илғор педагогик ва ахборот-компьютер технологияларини жорий этишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига методик ёрдам бериш;

ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик ва касбий даражасини ошириш мақсадида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг юқори малакали мутахассисларини тренерлар-модераторлар сифатида жалб этган ҳолда улар учун семинарлар-тренинглар ташкил этиш;

ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг билимлари, тажрибаси ва амалий маҳорати ошишига кўмаклашувчи фаол шакллар ва усулларни, аудио-визуал ҳамда ўқитишнинг бошқа кўргазмали воситаларини ишлаб чиқиш, экспериментал майдонларда синовдан ўтказиш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнига жорий этиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида фан кабинетлари, лабораториялар, ўқув устахоналари ва ўқув полигонларини жиҳозлаш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-таълим ва тарбиявий ишлар даражасини ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг ўқув-методик таъминлаш бўлимлари ишларини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш.


3. Белгилансинки:

Хизматга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади;

Хизмат фаолиятига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг ўринбосари - Давлат таълим стандартларини такомиллаштириш ва таълим йўналишларини бирхиллаштириш бошқармасининг бошлиғи томонидан мутасаддилик қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорига, зарурият бўлганда, Хизмат тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бир ой муддатда, белгиланган тартибда:

Хизмат Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Хизматнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ва унинг юқори малакали мутахассислар ва раҳбар ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамда шартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини татбиқ этсин.


6. Хизмат Тошкент шаҳар, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Компьютер технологиялари академик лицейи биносига ижара тўлови ундирилмасдан жойлаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2014 йилда - Хизматнинг жорий таъминоти ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағларни ажратсин ва 2015 йилдан бошлаб эса уларни "Таълим" соҳаси учун ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 14 апрелдаги

91-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини

ахборот-методик таъминлаш хизматининг

ТУЗИЛМАСИ











Бошлиқ






















































































Бошлиқ ўринбосари























































































Ўқув-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими

(1 нафар)




Методик таъминлаш бўлими

(1 нафар)



Ноширлик-ахборот бўлими

(4 нафар)












































Умумтаълим фанларини методик таъминлаш гуруҳи

(6 нафар)



Ахборот-ресурс маркази

(2 нафар)


Таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш гуруҳи

(4 нафар)






































Бухгалтерия

(2 нафар)












Касб-ҳунар фанларини, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини методик таъминлаш гуруҳи

(27 нафар)




Ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш гуруҳи

(6 нафар)

























Кадрлар бўйича инспектор

(1 нафар)





















Ўқув адабиётларининг янги авлодини ишлаб чиқиш гуруҳи

(3 нафар)


























Юрисконсульт

(1 нафар)





Таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш гуруҳи

(4 нафар)






























Маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўлими

(4 нафар)






Ишлар бошқармаси

(2 нафар)










































Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимларсиз) - 70 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 17 нафар.










     





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 14 апрелдаги

91-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошқа педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорларидаги "Лавозимлар номи" устунининг 4-бандидан "методист" сўзи чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 августдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Таянч касб-ҳунар коллежи ва унинг филиаллари тўғрисидаги низомда:


а) 22-банддаги "методистлар" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 23-банддаги "методист" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 47-банднинг 1-кичик бандидаги "методистлар" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 179-модда