Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 49/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 30-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 18.11.2013 й. Қарори (АВ томонидан 26.11.2013 й. 2011-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.11.2013 й.

N 2011-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ

18.11.2013 й.

N 49/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

18.11.2013 й.

N 30


ҚАРОРИ


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби

тўғрисида низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори

У. Салимов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

   

Б. Исмаилов

       





Қарорга

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби

тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. ДАК раиси якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин бир йил (календарь йил) муддатга ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғининг (вазирлик ёки идоралар тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун шу вазирлик ёки идора раҳбарининг), ДАК аъзолари эса, таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.".


2. 28-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


3. 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасининг белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний аттестациясида иштирок этмаган ёки ундан ўтмаган 3-босқич ўқувчилари Педагогик кенгаш қарори асосида ДАК фаолият кўрсатаётган даврда 3 йил мобайнида якуний аттестацияни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ 3 йил мобайнида якуний аттестацияни топширмаган ўқувчилар 3-босқичда қайта ўқиш учун ариза беришлари мумкин.

3-босқичда қайта ўқиш учун ариза бермаган ўқувчига ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасининг тўлиқ курсини тамомлаганлиги тўғрисида академик маълумотнома берилади. Мазкур маълумотномада семестр кесимида ўқув режасида белгиланган фанларга мос ўқув юкламаси миқдори (соатда), ўқувчининг фанлар ва амалиётлардан тўплаган рейтинг баллари, якуний аттестация синовлари натижалари, ўқувчилар сафидан четлаштириш сабаби (буйруқ рақами ва санаси), шунингдек маълумотноманинг қайд этилган рақами ва берилган санаси кўрсатилиши ҳамда у таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланиши лозим.".


4. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 2 декабрь, 48-сон, 626-модда