Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 69/1-қ/қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 63-қ/қ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 33-қ/қ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 26.11.2012 й. Қарори (АВ томонидан 04.12.2012 й. 1845-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.12.2012 й.

N 1845-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.11.2012 й.

N 69/1-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

26.11.2012 й.

N 63-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

26.11.2012 й.

N 33-қ/қ


ҚАРОРИ


"Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг

малака тавсифлари бўйича йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 14 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 25 августдаги 39, 36 Қ/Қ ва 01-275-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1845, 2008 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 350-модда);

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 5 ноябрдаги 62, 46Қ/Қ ва 01-383Қ/Қ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1845-1, 2008 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 505-модда);

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 18 январдаги 89Қ/Қ, 01 Қ/Қ ва 01 Қ/Қ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1845-2, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 44-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

       

А. Хаитов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

маркази директори

    

    

Ж. Исмоилов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

       

Б. Исмоилов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 553-модда