Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 223-1-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 04/ПҚ-34-Б-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 57-сон, Молия вазирлигининг 83-сон "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига тажрибали амалиётчилар, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.07.2008 й. Қарори (АВ томонидан 29.08.2008 й. 1849-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2008 й.

N 1849

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.07.2008 й.

N 223-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

23.07.2008 й.

N 04/ПҚ-34-Б


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.07.2008 й.

N 57


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.07.2008 й.

N 83


ҚАРОРИ


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида

таълим жараёнига тажрибали амалиётчилар,

шунингдек олий таълим муассасаларининг

етакчи ўқитувчилари ва профессорларини

жалб этишни рағбатлантириш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 8 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги "Ёшлар йили" Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-805-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 10-11-сон, 56-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнига тажрибали амалиётчилар, шунингдек олий таълим муассасаларининг етакчи ўқитувчилари ва профессорларини жалб этишни рағбатлантириш тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорлари мазкур Низомдан келиб чиққан ҳолда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг Уставларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Парпиев

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори

З. Сатторов

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 354-модда.