Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 32/ҚҚ-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 32-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-274-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 13.08.2008 й. Қарори (АВ томонидан 29.08.2008 й. 1846-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2008 й.

N 1846

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МАРКАЗИНИНГ

13.08.2008 й.

N 32/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.08.2008 й.

N 32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

13.08.2008 й.

N 01-274


ҚАРОРИ


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси

ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни

рағбатлантириш бўйича махсус комиссия

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 8 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 165-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори

З. Сатторов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

ҳимоя қилиш вазири в.б.

А. Ҳаитов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

Б. Исмоилов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 351-модда.