Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 04/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-76-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 01/1184-сон "Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.03.2005 й. Қарори (АВ томонидан 28.03.2005 й. 1461-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2005 й.

N 1461

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИНИНГ

24.03.2005 й.

N 04/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

24.03.2005 й.

N 01-76

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.03.2005 й.

N 01/1184

ҚАРОРИ


Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари

ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни

эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2005 йил 7 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 3, 19 ва 19-сон қарори билан тасдиқланган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида"ги низом (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1093) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълим маркази директори в.в.б.                                 Х. Масудов



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори                                    Б. Исмаилов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                  О. Обидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 96-модда.