Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 50-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 44/ҚҚ-сон "Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 19.11.2009 й. Қарори (АВ томонидан 01.12.2009 й. 1943-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.12.2009 й.

N 1943-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.11.2009 й.

N 50


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

19.11.2009 й.

N 44/ҚҚ


ҚАРОРИ


Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид

қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2009 йил 11 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "2005 - 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 13-сон, 142-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 14 апрелдаги 17, 14/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1943, 2009 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 208-модда) 2-бандида:

биринчи хатбошисидаги "дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар" деган сўзлар "ўқув адабиётлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, кўзи ожиз, кар, заиф эшитувчи ва руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган ўқувчилари учун махсус мактаб ва мактаб интернатлари томонидан ўқув адабиётларини харид қилиш юзасидан танлов савдоларини ўтказишга Ҳукумат комиссиясининг қарори талаб этилмайди".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Халқ таълими вазири                                                    Ғ. Шоумаров



Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори                                       Ш. Жавланов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 49-сон, 526-модда.