Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.1999 й. 352-сон "Умумтаълим мактабларининг ўқув биноларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.1999 й.

N 352


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ

ЎҚУВ БИНОЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишни такомиллаштириш ва таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилаётган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги умумтаълим мактаблари синфларида, шу жумладан мактаб-интернатлар, гимназиялар ва лицейларда ўқувчилар сонининг қуйидаги нормативлари белгилансин: I-IX синфларда - 35 ўқувчи, Х-ХI синфларда - 30 ўқувчи.

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим мактабларида, узоқ, тоғ, чўл жойларда жойлашган мактабларда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат типида ўқитилмайдиган мактабларда ўқувчилар сони маҳаллий молия ва халқ таълими органлари билан келишган ҳолда синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.


2. Жисмоний ёки ақлий ривожланиш жиҳатидан нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардаги синфларда ўқувчилар сонининг амалдаги нормативлари сақлаб колинсин.


3 Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорига 1-илованинг 6-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 21 ноябрдаги 440-сон қарорига 1-илованинг II бўлими 22-банди ва 2-илованинг II бўлими 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов