Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2014 й. 241-сон "Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2014 й.

N 241



БОШ ТИББИЙ-МЕҲНАТ ЭКСПЕРТ

КОМИССИЯЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тиббий-меҳнат экспертиза хизматини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, сифатли тиббий текширишдан ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари иши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, зарурат бўлганда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг врачлари ва тиббиёт ҳамширалари Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий тиббиёт таълим муассасалари, шунингдек Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ва унинг минтақалардаги филиаллари базасида бепул асосда малака ошириш курсларидан ўтишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон 47-модда), шунингдек қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 29 августдаги

241-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Тиббий-меҳнат эксперт

комиссиясининг раиси





















































































Комиссия:

врач-экспертлар - 5 нафар






Ташкилий-ёрдамчи ходимлар

таркиби - 8 нафар,

улардан:

бош бухгалтер - 1 нафар,

юрисконсульт - 0,5 нафар,

кадрлар бўйича инспектор - 0,5 нафар,

врач-методист - 1 нафар,

катта ҳамшира - 1 нафар,

ҳамшира - 1 нафар,

ёрдамчи ходимлар - 3 нафар














































































































       

Ходимларнинг чекланган сони - 14 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 3,5 нафар.



Изоҳ:

1. Врач-экспертлардан бири бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раисининг ўринбосари этиб тайинланади.

2. Кадрлар бўйича инспекторга кассирнинг функционал вазифалари юкланади.

3. Алоҳида бино мавжуд бўлган тақдирда қўшимча равишда қоровул лавозими киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 сентябрь, 35-сон, 445-модда