Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 8-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 9-сон "Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 30.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 28.02.2013 й. 2433-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2013 й.

N 2433

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.01.2013 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.01.2013 й.

N 8-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.01.2013 й.

N 9


ҚАРОРИ



Республика ихтисослаштирилган тиббиёт

марказлари ходимларини, уларнинг пировард

молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб,

меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар

ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 11-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон "Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 152-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

    

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 март, 9-сон, 122-модда