Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06-3/440-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 11/5132-сон, Молия вазирлигининг 109-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасаларидаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2005 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2006 й. 1536-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2006 й.

N 1536

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2005 й.

N 06-3/440

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2005 й.

N 11/5132

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2005 й.

N 109


ҚАРОРИ



Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш Жамғармаси маблағларини тасарруф

этиш учун тиббиёт муассасаларидаги махсус комиссиялар

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 24 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 51-сон, 380-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова* қилинаётган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасаларидаги махсус комиссиялар тўғрисида низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф. Назиров

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

   

О. Обидов

Молия вазири

Р. Азимов

     

     

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 14-модда.