Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2009 й. 319-сон "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2009 й.

N 319



ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорини бажариш юзасидан, диагностика ва беморларни даволашнинг юқори технологик усулларини ўзлаштиришга, тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий ошириб боришга йўналтирилган тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Клиник ординатура тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Тиббиёт таълим муассасаларининг клиник базалари тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлар, илмий-тадқиқот институтларининг кадрлар салоҳиятидан ва моддий-техника базасидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини оширишни, шунингдек врачларнинг касб даражасини такомиллаштиришни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорда белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан пулли-контракт асосида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашдан тушадиган маблағлар, ҳомийларнинг маблағлари ва хорижий грантлар доирасида амалга оширсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 565-модда.