Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2003 й. 477-сон "Тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2003 й.

N 477



ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссиялари таркибини ва комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин

икки ой муддатда тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун илгари берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, лицензиатлар томонидан ўз фаолиятини тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқтирилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибдаги врачлик фаолияти (хусусий врачлик фаолияти) тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 21 июлдаги 378-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 7-сон, 37-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 13-модда)га илованинг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 10, 106-модда.