Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.2002 й. 403-II-сон "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.2002 й.
N 403-II
"ҚОН ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ ДОНОРЛИГИ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) ўз қарорларини "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорлари тўплами", 2002 й., 17-18-сон