Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1996 й. 266-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1996 й.

N 266-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг қарорларини "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 9, 129-модда