Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 24.10.2011 й. 01/12-18/09-сон "Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.12.2011 й. 1394-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2011 й.

N 1394-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.10.2011 й.

N 01/12-18/09


ҚАРОРИ


Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли

бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 17 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 42-сон, 417-модда) мувофиқ Давлат мулки қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2004 йил 21 июлдаги 01/06-15-сонли (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 30-сон, 351-модда) қарори билан тасдиқланган Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                 А. Абдухакимов



*) Илова рус тилидаги матнида берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 505-модда