Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01.11.2005 й. 01/06-18/06-сон "Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2005 й. 1394-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2005 й.

N 1394-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

01.11.2005 й.

N 01/06-18/06


ҚАРОРИ


Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг

ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли

бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2005 йил 21 ноябрдан кучга киради)



Давлатнинг ишончли вакиллари ва профессионал бошқарувчи компанияларнинг хусусийлаштирилган корхоналарнинг корпоратив бошқариш жараёнига қатнашиш фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 2004 йил 21 июлда 01/06-15-сон қарори билан тасдиқланган Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (2004 йил 30 июль, рўйхат рақами 1394) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат мулки қўмитаси раиси                                    М. Асқаров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 348-модда.