Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-05-сон, Молия вазирлигининг 39-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 12/727-сон "Акциядорлик жамиятларида давлат ишончли вакиллари фаолиятини тақдирлаш тартиби ва давлат акциялари пакетларининг ишончли бошқарувчилари фаолиятини тақдирлаш тартибини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги 04.03.2004 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.03.2004 й.

N 01/06-05

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2004 й.

N 39

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2004 й.

N 12/727

ҚАРОРИ


Акциядорлик жамиятларида давлат ишончли вакиллари

фаолиятини тақдирлаш тартиби ва давлат акциялари

пакетларининг ишончли бошқарувчилари фаолиятини

тақдирлаш тартибини ўз кучини йўқотган

деб ҳисоблаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сонли "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


"Акциядорлик жамиятларида давлат ишончли вакиллари фаолиятини тақдирлаш Тартиби" (20.01.1999 й. 601-сон билан рўйхатга олинган) ва "Давлат акциялари пакетларининг ишончли бошқарувчилари фаолиятини тақдирлаш Тартиби" (20.01.1999 й. 602-сон билан рўйхатга олинган) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси давлат

мулкини бошқариш ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Раиси                    М. Асқаров



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги                                                             М. Нурмуродов



Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини муҳофаза

қилиш вазирлиги                                                              О. Обидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 164-модда.