Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1999 й. 257-сон "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятининг устав сармоясини активларнинг бозор қиймати билан мувофиқлаштириш ва акциялари пакетларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1999 й.

N 257



"В.П.ЧКАЛОВ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

БИРЛАШМАСИ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ УСТАВ САРМОЯСИНИ

АКТИВЛАРНИНГ БОЗОР ҚИЙМАТИ БИЛАН

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА АКЦИЯЛАРИ

ПАКЕТЛАРИНИ ТАРКИБИЙ ЖИҲАТДАН

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рагбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорини бажариш ҳамда "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти устав сармоясини активларнинг бозор қиймати билан мувофиқлаштириш, жамиятнинг акциядорлик сармоясини таркибий жиҳатдан ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ва "В.П.Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" ДАЖ бошқа акциядорларининг жамият устав сармоясини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан 21005,6 млн сўмгача (қайта баҳолаш санасида 246,4 млн АҚШ долларига тенг) кўпайтириш ҳамда шу муносабат билан акциялар пакетларини қуйидагича улушларда қайта тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:


давлат улуши                                                       - 51 фоиз;

меҳнат жамоаси улуши                                     - 10,6 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий алоқалар

вазирлиги хўжалик ҳисобидаги

бўлинмалари улуши                                           - 6,7 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий фаолият

миллий банки улуши                                          - 6,7 фоиз;

хорижий сармоядорлар

ўртасида жойлаштириладиган

улуш                                                                      - 25 фоиз.


2. "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" ДАЖ устав сармояси 1996 йилда жамиятга давлат томонидан бюджет ҳисобидан берилган айланма маблағлар ҳамда асосий воситалар қийматини тўлиқ баҳолаб чиқиш ҳисобига кўпайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Махфий.


4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарорининг 2-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси масалалари" тўғрисида 1993 йил 25 майдаги 250-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 31 августдаги 442-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 7 мартдаги 85-сон қарори.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов