Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Акциядорлик жамиятларининг устав фондларини қонун ҳужжатлари талаб қиладиган миқдорга етказиш ёки акциядорлик жамиятларини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга (мулкчиликнинг хусусий шаклига) айлантириш бўйича Услубий тавсиялар

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Акциядорлик жамиятларининг устав фондларини

қонун ҳужжатлари талаб қиладиган миқдорга етказиш

ёки акциядорлик жамиятларини бошқа ташкилий-ҳуқуқий

шаклларга (мулкчиликнинг хусусий шаклига) айлантириш бўйича

УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР


Мазкур Услубий тавсиялар (бундан кейин - Тавсиялар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-4053-сон Фармонини (бундан кейин - Фармон) бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда акциядорлик жамиятлари томонидан устав фондларини қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдоргача етказиш ёки ўз устав фондларини белгиланган миқдоргача кўпайтиришга қодир бўлмаган акциядорлик жамиятларини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга (мулкчиликнинг хусусий шаклига) айлантириш тартиби ва таомилини белгилайди.

Акциядорлик жамиятлари деганда 2010 йил 1 январгача ўз устав фондлари миқдорини қайта рўйхатдан ўтказиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эквивалентда 400 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган суммагача етказишлари шарт бўлган, ишлаб турган очиқ ва ёпиқ акциядорлик жамиятлари (бундан кейин - АЖ) тушунилади.

Устав фондларини белгиланган миқдоргача кўпайтириш ёки қайта ташкил этишни (қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки айлантириш) бошлаб юбориш ҳамда амалга оширишни АЖни бошқарувчи ваколатли органлар қуйидаги ҳолларда амалга оширадилар:

АЖ устав фондининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эквивалентда 400 минг АҚШ долларига тенг бўлмаганда;

АЖ устав фондини кўпайтириш учун манбалар мавжуд бўлмаганда.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ

02.12.2008 й.

N 04/12-2240

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ

01.12.2008 й.

N 04/29-611

                     


I. УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ

УСУЛЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ


Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни 21-моддасига кўра АЖ устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

АЖ устав фондини кўпайтириш учун манбалар қуйидагилар бўлиши мумкин:

ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини капиталлаштириш;

қўшимча инвестициялар қўйилмалари;

соф фойдани капиталлаштириш (аудит ўтказилганидан кейин);

давлат активлари.

Устав фондида давлат улуши (активлар) бўлган АЖда устав фондини кўпайтириш олдиндан Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда инвентаризациялаш давомида аниқланган давлат активлари, хусусийлаштириш пайтида инвентаризациялаш далолатномасига киритилмаган, давлат улуши бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўланмаган дивидендлар ҳисобига амалга оширилади.

Устав фондини кўпайтириш учун захира фонд маблағларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



II. УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ВА ҚЎШИМЧА

АКЦИЯЛАРНИ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР


АЖ қўшимча акцияларини фақат эълон қилинган (қўшимча) акцияларнинг АЖ уставида белгиланган миқдори доирасидагина жойлаштириш мумкин. Уставда мазкур маълумотлар йўқ бўлса, АЖ устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қила олмайди. Бундай АЖ аввало қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда АЖ чиқара оладиган эълон қилинган акцияларнинг энг юқори миқдорини белгилаши ва уставга тегишли ўзгартишлар киритиши лозим. Мазкур Тавсияларга 1-иловада қўшимча акциялар жойлаштирилгунигача ва жойлаштирилганидан кейин АЖ уставини баён қилиш матни мисол сифатида келтирилган.

АЖ устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисида қарорни акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки кузатув

...