Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 733-XII-сон "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 733-XII



"ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА ШИРКАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;

ушбу Қонуннинг татбиқ этилишини таъминловчи зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонун амалга киритилгунга қадар тузилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари ўз хўжалик фаолиятларини ўз уставларига мувофиқ юритишга ҳақлидирлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Иқтисодий ислоҳот, бюджет сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитаси ушбу Қонуннинг ижроси устидан назорат ўрнатсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                              Ш. Йўлдошев