Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 19.03.2009 й. 01/23-18/02-сон "Акциядорлик жамиятлари акциядорларининг реестри тўғрисидаги низомни, шунингдек унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.04.2009 й. 274-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.04.2009 й.

N 274-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.03.2009 й.

N 01/23-18/02



ҚАРОРИ


Акциядорлик жамиятлари акциядорларининг

реестри тўғрисидаги низомни, шунингдек унга

киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 17 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 61-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тўғрисида"ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан 1996 йил 15 августда тасдиқланган "Акциядорлик жамиятлари акциядорларининг реестри тўғрисида"ги низом (1996 йил 16 август, рўйхат рақами 274);

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 2000 йил 20 октябрдаги 7-2000-сон билан тасдиқланган "Акциядорлик жамиятлари акциядорларининг реестри тўғрисида"ги низомга 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар (2000 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 274-1).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.



Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси                                                          Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 194-модда.