Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-19/1-сон, Молия вазирлигининг 30-сон, Давлат статистика қўмитасининг 18-03-09/184-сон, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг 4-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ўртасида давлат унитар корхоналари, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари, давлат улуши бўйича давлат бюджетига дивидендлар ҳисобланиши ва тушиши ҳақида маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.02.2005 й. Қарори (АВ томонидан 10.03.2005 й. 1456-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.03.2005 й.

N 1456

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.02.2005 й.

N 01/06-19/1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.02.2005 й.

N 30

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА

ҚЎМИТАСИНИНГ

02.02.2005 й.

N 18-03-09/184

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР

ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.02.2005 й.

N 4

ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси,

давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор

корхоналар ишлари қўмитаси ўртасида давлат унитар

корхоналари, устав фондида давлат улуши бўлган

хўжалик жамиятлари, давлат улуши бўйича давлат

бюджетига дивидендлар ҳисобланиши ва тушиши

ҳақида маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 20 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 июндаги 295-сонли "Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 298-модда) ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ўртасида давлат унитар корхоналари, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари, давлат улуши бўйича давлат бюджетига дивидендлар ҳисобланиши ва тушиши ҳақида маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.

Давлат мулки қўмитаси раиси

М. Асқаров

Молия вазири

С. Раҳимов

Давлат статистика қўмитаси раиси

Г. Қудратов

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги

Иқтисодий ночор корхоналар

ишлари қўмитаси раиси

Г. Саидова

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 82-модда.