Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2012 й. ПФ-4470-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.09.2012 й.

N ПФ-4470


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТОВАРЛАР (ИШЛАР,

ХИЗМАТЛАР) ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

1997 ЙИЛ 10 ОКТЯБРДАГИ ПФ-1871-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатураси (2012 йилги версия) қабул қилиниши муносабати билан:


1. 2012 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 10 сентябрдаги

ПФ-4470-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)

экспортини   рағбатлантириш   бўйича   қўшимча

чора-тадбирлар  тўғрисида"  1997 йил  10  октябрдаги

ПФ-1871-сон Фармонига киритиладиган ўзгартишлар


1. 1-илованинг иккинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    

2.

Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар; рудалар, концентратлар парчалари ва чиқиндилари; қимматбаҳо табиий тошлар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар; қимматбаҳо табиий тошларнинг чиқиндилари, кукунлари ва рекуператорлари; марварид ва улардан тайёрланган буюмлар, қаҳрабо ва улардан тайёрланган буюмлар


2843, 3006 400 00 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 - 7115, 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9003 19 000 1, 9021 21 900 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101, 9111 10 000 0, 9113 10, 9608 10 920 0 ва 960810 990 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608 30 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 00 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар), 7116 (фақат марваридлар ва табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 00 000 0 (фақат ишлов берилган қаҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)


   

2. 2-илованинг тўртинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   

4.

Хом нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари


2709 00, 2710 (2710 12 410 0 - 2710 12 590 0, 2710 19 290 0 бундан мустасно)


     

3. 4-илованинг бешинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     

5.

Гўшт маҳсулотлари,

уй паррандаси гўшти маҳсулотлари*


0201 - 0210 (0207 53 000 бундан мустасно) 0207 53 000


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 426-модда