Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.1996 й. 280-сон "Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.08.1996 й.
N 280
БАРТЕР АСОСИДАГИ ЭКСПОРТ-ИМПОРТ
ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Жаҳон бозорида юқори ликвидли экспорт ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва хорижий валютадаги тушумни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1996 йил 15 августдан бошлаб иловага мувофиқ юқори ликвидли товарларни бартер асосида экспорт қилиш операцияларини амалга ошириш тақиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, иловада кўрсатиб ўтилган товарларни экспорт қилиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра фақат ҳукуматлараро битимлар доирасида клиринг асосида амалга оширилиши мумкин.
4. Мазкур қарор чиққунга қадар тузилган ва вакил қилинган банкда ҳамда Давлат божхона қўмитасида ҳисобга қўйилган бартер контрактлари илгари белгиланган тартибга мувофиқ ниҳоясига етказилиши тўғрисидаги таклифга розилик берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 28 августдаги 343-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 13 августдаги
280-сон қарорига
ИЛОВА
Бартер асосида экспорт қилиш тақиқланган
юқори ликвидли товарлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Номи |
Ташқи кқтисодий фаолият ТН коди |
1. |
Чорва моллари, парранда |
01 |
2. |
Гўшт, гўшт маҳсулотлари, ичак-човоқларни ҳам қўшиб |
02 |
3. |
Балиқ, балиқ маҳсулотлари |
03, 1604, 1605 |
4. |
Қуруқ сут |
0402 10-0402 21 |
5. |
Чой хом ашёси, чой |
0902 |
6. |
Дон: буғдой, жавдар, арпа, сули, шоли, маккажўхори, гречиха |
10 |
7. |
Ун, ёрма |
1101-1106 |
8. |
Қизилмия илдизи |
1211 10 |
9. |
Ўсимлик ёғи, мол ёғи, маргарин |
1502, 1507, 1512,1515, 1516 20, 1517 |
10. |
Қанд-шакар |
1701, 1702 |
11. |
Нон-булка маҳсулотлари |
1905 |
12. |
Этил спирти |
2207 |
13. |
Омихта ем (кунжарани ҳам қўшиб) |
2302, 2304-2306, 2309 |
14. |
Тамаки |
24 |
15. |
Ош тузи |
2501 00910 |
16. |
Мармар, гранит |
2515, 2516 |
17. |
Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар |
26, 2844, 2845 |
18. |
Навли кўмир |
2701, 2704 |
19. |
Нефть хом ашёси, газ конденсати |
2709 |
20. |
Автобензин, авиакеросин, дизель ёқилғиси |
2710 00 250, 2710 00 390, 2710 00 510, 2710 00 590 |
21. |
Табиий газ |
2711 |
22. |
Электр энергия |
2716 |
23. |
Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси корхоналари ярим тайёр маҳсулотлари ва чиқиндилари, компонентларни ҳам қўшиб |
2712 20, 2712 90, 2713, 2714, 2920 10, 3823 20, 3823 90 |
24. |
Минерал ўғитлар, синтетик аммиак |
2814, 3102, 3105 2805, 74, 75, 76, 78, 79, 80 |
25. |
Рангли металлар, рангли металлар буюмлари ва прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари |
8101-8112 |
26. |
Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, қимматбаҳо металлар рудалари, концентратлари, парчалари ва чиқиндилари, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, уларнинг чиқиндилари, кукунлари ва рекуператорлари |
2843, 3006 40 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106-7115, 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9003 19 100, 9021 29 100, 9101, 9111 10, 9113 10, 9608 10 300, 9608 39 100, 9705 (фақат қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар), 2530 90 (фақат қаҳрабо), 7101-7103, 7105 (фақат табиий қимматбаҳо тошлардан тайёрланган), 7116 (фақат марварид, табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 (фақат ишлов берилган қаҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар) |
27. |
Портловчи моддалар ва уларнинг чиқиндилари |
36 |
28. |
Полиуретан |
3909 50 |
29. |
Целлюлоза ва уларнинг ҳосилалари |
3912 |
30. |
Чарм ва чарм хом ашёси |
4101-4106, 4108, 4109, 4111 |
31. |
Табиий муйна |
4301, 4320 |
32. |
Ёғоч материаллари ва целлюлоза-қоғоз материаллари (паст навли ёғочлар ва ёғочни қайта ишлаш чиқиндиларидан ташқари) |
4404, 4406, 4408, 4412, 4413, 45 |
33. |
Макулатура ва қоғоз чиқиндилари |
4707 |
34. |
Қоғоз, картон ва улардан тайёрланган буюмлар |
48 |
35. |
Пилла ва хом ипак |
5001, 5002 |
36. |
Шойи газламалар |
5007 |
37. |
Табиий жун |
5101, 5102, 5104, 5105 |
38. |
Пахта толаси, пахта линти |
5201, 5203, 140420 |
39. |
Ип-калава |
5205-5207 |
40. |
Ип-газлама |
5208-5212 |
41. |
Каноп толаси |
5303 |
42. |
Тўқимачилик хом ашёси момиғи ва ундан тайёрланган маҳсулот |
5601 |
43. |
Нотўқима материаллар |
5603 |
44. |
Трикотаж полотно |
6001, 6002 |
45. |
Брезент, соябон ва чодирлар |
6306 11 000-6306 29 000 |
46. |
Қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқиндилари |
7201-7229, 7301-7306 |
47. |
Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи қисмлар |
8526 (фақат ҳарбий мақсадларда), 8710, 8802 (8802 11 100, 8802 12 100, 8802 20 100, 8802 30 100, 8802 40 100 дан ташқари), 8803 (8803 10 100, 8803 20 100, 8803 30 100, 8803 90 910 дан ташқари), 8805 (8805 20 100 дан ташқари), 890600 100, 9013 10, 901320, 9013 80, 9014, 9301, 9302, 9305 (фақат жанговар қуролга), 9306 (9306 10, 9306 29 100, 930629200, 9306 29 400, 9306 30 910, 9306 30 930 дан ташқари) |
48. |
Изоляцияланган симлар |
8544 |
Катта бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган (картиналар, скульптуралар ва бошқалар) қадимий буюмлар (Маданият вазирлиги хулосасига биноан) |
97-гурух.га кирувчилар |