Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/15-4108-сон, Молия вазирлигининг 59-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг СГ-5-1/6-38-сон "Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.08.2012 й. Қарори (АВ томонидан 24.09.2012 й. 2393-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2012 й.

N 2393

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.08.2012 й.

N ЭГ-01/15-4108


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.08.2012 й.

N 59


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.08.2012 й.

N СГ-5-1/6-38


ҚАРОРИ


Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг

миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро

кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни

ташкил  этиш  ва  экспорт  контрактлар  тузиш

ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик

юритувчи субъектларнинг мутахассисларини

рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 4 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 мартдаги 73-сонли "Чет элда кўргазма-ярмарка фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 12-сон, 131-модда) 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

       

Э. Ганиев

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 455-модда