Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 31-сон, Олий хўжалик судининг СП-01/755-сон, Молия вазирлигининг 98-сон, Марказий банк Бошқарувининг 230-В-1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-50-сон "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 28.11.2006 й. Қарори (АВ томонидан 28.11.2006 й. 1250-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.11.2006 й.

N 1250-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.11.2006 й.

N 31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

28.11.2006 й.

N СП-01/755

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.11.2006 й.

N 98

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.11.2006 й.

N 230-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.11.2006 й.

N 2006-50


ҚАРОРИ



Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга

мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар

мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик

судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2006 йил 8 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 2003 йил 12 июндаги 05-20-247, 01-226, 71, 01 ва 230-В-сонли қарорига (рўйхат рақами 1250, 2003 йил 12 июнь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Адлия вазири

Б. Мустафоев

Олий хўжалик суди раиси

А Ишметов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

    





Қарорга

ИЛОВА



"Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга

мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар

мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик

судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


1. "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорда:

а) муқаддимадаги "2003 йил 21 январдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 36-сонли" деган сўзлар "2004 йил 25 мартдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 140-сонли" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 3-банддаги "бўлимлари" деган сўз "бошқармалари" деган сўз билан алмаштирилсин;

в) 2-банддаги "бўлинмалари" деган сўз "бўлимлари" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисида"ги Йўриқномада:

а) муқаддимадаги "2003 йил 21 январдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 36-сонли" деган сўзлар "2004 йил 25 мартдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 140-сонли" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 21-бандда "бўлимлари" деган сўз "бошқармалари" деган сўз билан алмаштирилсин;

в) 8, 11, 13, 18-бандларда "бўлинмасига" деган сўз "бўлимига" деган сўз билан алмаштирилсин;

г) 9, 12-бандларда "бўлинмаси" деган сўз "бўлими" деган сўз билан алмаштирилсин;

д) 20-бандда "бўлинмалари" деган сўз "бўлимлари" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Йўриқномага иловада:

а) "бўлими" деган сўз "бошқармаси" деган сўз билан алмаштирилсин;

б) "бўлинмаси" деган сўз "бўлими" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 491-модда.