Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2003 й. 133-сон "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2003 й.

N 133



СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ

ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН

СОЛИҚЛАРНИ КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР

МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИБ ОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 12 мартдаги

133-сон қарорига

ИЛОВА



Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича

муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар

ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб

олиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг учинчи хат бошидаги "ушбу Низомда" сўзлари "қонун ҳужжатларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Солиқ органининг муддатида тўланмаган солиқлар ва жарима санкцияларини тўлаш тўғрисидаги ёзма талабномаси олингандан (топширилгандан) сўнг ўн кун мобайнида қарздор корхона томонидан қондирилмаслиги ёки жавобсиз қолдирилиши қарзни қарздор корхонанинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги талаблар билан хўжалик судига ариза бериш учун асос ҳисобланади".


3. 4-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Муддатида тўланмаган солиқларни ва жарима санкцияларини қарздор корхона мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳақидаги ариза солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:".


4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Хўжалик суди солиқ органи томонидан тақдим этилган ариза қондирилгандан сўнг ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Хўжалик судининг   қарори асосида қарзни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириб олиш суд ижрочилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".


5. 6-16-бандлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 51-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 3-сон, 24-модда.