Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш Тартиби (ЎзР ВМ 27.11.1998 й. 496-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 27 ноябрдаги

496-сон қарорига

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик

фаолиятини текшириш ва тафтиш

қилишни ўтказиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Презқдентининг "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон хамда "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон фармонларига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, юқори ташкилотлар ва назорат органларининг корхоналар фаолиятига аралашувига йўл қўймаслик, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишларни тартибга солиш ва уларнинг сонини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.


1.2. Асосий тушунчалар:

Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

Назорат органлари - хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини қонунчиликка мувофиқ, белгиланган ваколат доирасида амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар.

Текшириш - юридик ва жисмоний (шу жумладан, мансабдор) шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қонунлар. фармонлар, бошқа қонун ҳужжатларини бажариши устидан назорат органлари томонидан амалга ошириладиган айни бир вақтдаги назорат шакли.

Тафтиш - молия ва солиқ масалалари бўйича қонунчиликка риоя қилиниши, солиқ, божхона, бошқа органларга, банкка ва давлат статистика органларига тақдим зтиладиган ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг ишончлилиги устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ва бошқа молия-ишлаб чиқариш ҳужжатларини текшириш услуби.

Молия-хўжалик фаолияти - хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб, товарларга оид ва статистика ҳужжатларини юритиш бўйича уставдаги фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молия, солиқ, банк ва божхона органлари ҳамда бошқа органлар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро муносабатлари тизими.


1.3. Молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг мақсадига кўра юридик ва жисмоний (шу жумладан мансабдор) шахслар фаолияти уларнинг объектлари ҳисобланади.

Солиқ ва бошқа назорат органлари текшириш ва тафтиш қилиш субъектлари ҳисобланади. Назорат ортанларининг рўйхати ва уларнинг ваколати қонунчилик билан белгиланади. Текширишлар ва тафтишларнинг бошқа вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар томонидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.


1.4. Ўзбекистон Республикасида назорат органларининг хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, шу жумладан, назорат тариқасидаги текшириш ва тафтиш қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан амалга оширилади.

Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан кейин - Кенгаш) фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармони билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади.


1.5. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини қонунчилик нормалари билан белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ амалга ошириладиган барча текширишлар фақат Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолда, ҳар йили у тасдиқлайдиган ҳудудлар бўйича текшириш ва тафтиш қилишнинг мувофиқлаштируви режалари асосида ўтказилади.


1.6. Мулкчилик шаклларидан қатьи назар, хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига кўра, солиқ ва бошқа назорат оргаилари томонидан режали тартибда, ҳар йили кўпи билан бир марта, қоидага кўра, айни бир вақтдаги комплекс текшириш тарзида амалга оширилади.


1.7. Республика ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, консолидация бюджетларида ҳисобга олинадиган бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига маблаг билан таъминланадиган муассасаларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан, зарурат бўлганда, солиқ ва бошқа назорат органларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.


1.8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан фақат қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов тартибида текширилади ва тафтиш қилинади.


1.9. Хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, шу жумладан, назорат тариқасида текшириш ва тафтиш қшгаш фақат тегишли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган атгестация натижалари бўйича ва текшириш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги махсус гувоҳномаларга эга бўлган мансабдор шахсларга рухсат этилади.

Текшириш (назорат қилиш) фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахслар тегишли назорат органлари томонидан хар йили қайта атгестациядан ўтказилишлари керак.


1.10. Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия фаолиятларини барча текширишлар Палата ва унинг худудий тузилмалари юридик хизматларининг мажбурий иштирокида амалга оширилади.



II. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ

ВА ТАФТИШ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


2.1. Қуйидагилар хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмалари - юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш ва тафташ қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади:

Кенгаш ёки Кенгашнинг тегишли ҳудудий комиссияси томонидан берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширувчи Кенгаш томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режасидан кўчирма;

текширишларнинг мақсади, ўтказиш санаси ва текширишни амалга ошириш топширилган мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган солиқ органининг текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги буйруғи;

республика ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, йиғма бюджетга ҳисобга олинадиган бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган муассасалар учун - Молия вазирининг ёки тегишли маҳаллий молия органи раҳбарининг буйруғи.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш солиқ ва молия органларидан ташқари бошқа назорат қилувчи органлар томонидан, қоидага кўра, режали комплекс текширишлар доирасида амалга оширилади. Кенгаш қарорига мувофиқ чиқарилган мазкур назорат қилувчи органшшг буйруғи назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар учун асос бўлиб ҳисобланади.


2.2. Текшириладиган объектнинг номи, текшириш ўтказиш мақсади, муддатлари ва унинг ўтказилишини асословчи сабаблар кўрсатилган Кенгашнинг режадан ташқари текширишлар ўтказиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, текширишни амалга оширувчи тегишли назорат органининг мансабдор шахслари таркиби кўрсатилган буйруғи хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини режадан ташқари текширишци ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


2.3. Белгиланган тартибда қўзғатилган жиноий ишлар Прокуратура, Маллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун асос бўлиб ҳисобланади.


2.4. Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ҳамда тўловларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаб турадиган, бошқа норма ва қоидаларга риоя қиладиган, аудиторларнинг ҳар йиллик тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилиш назорат органлари томонидан, қоидага кўра, ҳар икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади.


2.5. Назорат органлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини ҳар қандай текшириш ва тафтиш қилиш муддати 30 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас. Истисно ҳолларда бу муддат Кенгаш қарорига кўра узайтирилиши мумкин.


2.6. Хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятдан қўшимча, шунингдек, муқобил текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш жиноий ишлар бўйича тергов давомида ёки фақат Кенгаш қарорига кўра назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Горизонталь текширишлар ва тафтишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди, бошқа хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларни ўтказишга зса фақат уларнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабатларн доирасидагина йўл қўйилади.


2.7. Текширишлар, шу жумладан, назорат текширишлари ва тафтишлар натижалари далолатнома билан, зарур ҳолларда эса аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма билан ҳам расмийлаштирилади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бир нусхаси мажбурий тартибда текшириш объектида қолади.

Далолатнома ва кўрсатмаларни расмийлаштириш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


2.8. Молиявий бузилишлар, шунингдек, суиистеъмолликлар, ўғирликлар аниқланган ҳолларда, етказилган зарарларнинг миқдорига қараб, айбдор шахслар белгиланган маъмурий жавобгарликка тортиладилар ёки текширишлар материаллари ўн кун муддатда тергов органларига оширилади.


2.9. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини ички идоравий тафтиш қилиш мустақил аудиторлик компаниялари томонидан амалга ошириладигаи фақат аудит ёрдамида аудиторлик текширишларни ўтказиш буюртмачилари билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


2.10. Аудиторлик текширишларни ўтказиш бўйича сарф-харажатлар ана шу текширишларни тайинлаган ташкилотлар ҳисобидан қопланади.


2.11. Юридик шахс бўлмай туриб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолияти ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан қонунчилик билан белгиланган тартибда текширилади.



Ш. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧН СУБЪЕКТЛАРНИ

МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ

ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН

ТЕКШИРИШЛАР


3.1. Ёнғин, санитария-эпидемиология, ветеринария хавфсизлиги, энергия назорати хизмати, табиатни муҳофаза қилиш, карантин ва ўсимликлар ҳимояси, товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш қоидаларига риоя қилишни текшириш ва молия-хўжалнк фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа текширишлар тегишли назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан, қоидага кўра, Кенгаш томонидан тасдиқланган мувофиқлаштирувчи режалар асосида солиқ (молия) органлари томонидан ўтказиладиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида амалга оширилади.


3.2. Текширига давомида белгиланган нормалар ва қоидалар бузилганлиги аниқланганда ёхуд белгиланган нормалар ва қоидаларга доимий равишда риоя қилиш учун етарлича шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда кўрсатиб ўтилган камчиликлар текшириш далолатномасида акс эттирилади ва хўжалик юритувчи субъектга уларни бартараф этшп тўғрисида кўрсатма берилади.


3.3. Текшириш далолатномасида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида берилган кўрсатмаларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тегишли назорат органлари томонидан Кенгашнинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

Назорат текширишлари назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида Кенгаш ёки унинг худудий комиссиялари билан келишув бўйича қуйидаги ҳолларда ҳам амалга оширилади:

тегишли Ҳукумат қарорлари қабул қилиниши;

белгиланган нормалар ва қоидалар бузилганлиги ҳақида назорат органига қўшимча фактлар тушиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши;

назорат органлари фаолияти техноген авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилганда;

санитария-эпидемиология ҳолатининг мураккаблашуви, шунингдек, қўшни давлатлардан юқумли касалликлар келтирилиши ва тарқатилиши эҳтимоли пайдо бўлганда.



IV. ТЕКШИРИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ ЧОҒИДА

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ВА

НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


4.1. Текширилаётган юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

улар фаолияти режали текширилиши ҳақида тегишли ахборотга эга бўлиш;

назорат органларининг текширувчи мансабдор шахсларидаи Кенгашнинг ёки унинг ҳудудий комиссияларининг қарорини, текширишни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларни ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;

текшириш, назорат ва тафтиш ўтказиш учун асосий йўқ шахсларни текширишга, шу жумладан, назорат текшириши ёки тафтишга қўймаслик;

ўтказилган текшириш ёки тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини текширувчилардан олиш;

текшириш натижалари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш.


4.2. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари текширувчининг қонуни талабига кўра текширишни ўтказиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, текшириш ва назорат буюмлари билан танишишга рухсат беришга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашишга мажбурдир.


4.3. Назорат органларининг мансабдор шахслари белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қонунлар, фармонлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини текшириш, юридик ва жисмоний шахслар молия-хўжалик фаолиятининг айрим участкаларини текшириш ва ўрганиш;

текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотни талаб қилиш;

текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига ўз ваколатлари доирасида аниқланган бузишларни бартараф этиш тўғрисида ижро этиш учун кўрсатмалар бериш, текшириш далолатномасида акс зттирилган аниқланган камчиликлар ва бузишлар бартараф этилипш устидан назорат қилиш;

қонунда назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;

давлат ҳокимияти ва бошқарувининг тегишли органлари, корхоналарнинг мулкдорлари олдига айбдор мансабдор шахсларнинг маъмурий ёки бошқа жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса - маъмурий танбеҳлар бериш;

вазирликлар ва идораларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини шартнома асосида текшириш материалларини ўрганиб чиқишга белгиланган тартибда жалб қилиш.


4.4. Назорат органпари мансабдор шахсларининг қонуни талаблари текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4.5. Назорат органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдир:

текширишлаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарларига текширишларни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

текширишларни ўтказишда ваколатлар ошириб юборилишига, параллелизмга, бир-бирини такрорлашга йўл қўймаслик;

ўз хатти-ҳаракатлари билан текширишларнинг боришига, текширилаётган хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмалари томонидан жорий ишлаб чиқариш, хўжалик фаолияти амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслик;

давлат сирлари, тижорат сири ва бошқа сирларга риоя қилинишини таъминлаш;

ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш, бошқа суиистеъмоллар ва қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш, шунингдек аниқланган суиистеъмоллар ва қонунни бузишлар ҳақида тегишли давлат органларига маълум қилиш.



V. ТЕКШИРИШЛАР ЎТКАЗИЛИШИ

ТАРТИБИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


5.1. Текширишлар, шу жумладан хўжалик ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат тартибида текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик солиқ ва молия органлари, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги органлари ҳамда давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган бошқа органлар раҳбарлари зиммасига юкланади.


5.2. Назорат органларининг, шунингдек, текширилаётган хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг текширишлар ўтказилишининг белгиланган тартибини бузувчи мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортилади.


5.3. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан назорат қилиш ваколати берилган вазирликлар ва идоралар томонидан қонунлар, фармонлар ва текширишларни тартибга солиш ва уларнинг ташкил этилишини такомиллаштириш тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, Кенгашнинг тақдимномаларини хўжалик юритувчи субъектларнинг назорат органлари ходимларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқиш ва қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси томонидан таъминланади.

"Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинган ва "Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш Тартиби" билан тасдиқланган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қарорнинг қоидаларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда:

мансабдор шахсларни молия-хўжалик фаолиятни текширишларни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларни ўтказишга қўйиш ҳуқуқи бўйича аттестациядан ўтказиш;

молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишга қўйилган мансабдор шахслар малакасини ҳар йили ошириш режаларини ишлаб чиқсинлар ва жорий этиш;

текширишларни ўтказишга доир идоравий йўриқномаларни ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни таъминлашга мажбурлар.

Аудигор ташкилотларга ва хўжалик юритувчи субъектларга молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишда аудитор хулосаларининг тўғрилиги ва унинг республика қонунчилигига мувофиқлиги учун аудиторнинг жавобгарлиги шартларини мажбурий тартибда назарда тутиш тавсия қилинган.

Бундан ташқари, қарорда таъкидланадики, аудиторлик текширишлар натижалари бўйича хулосаларда корхона молиявий аҳволининг ҳақиқий ҳолатини атайлаб бузиб кўрсатганлик учун аудиторлик фирмалари аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан, етказилган зарарни хўжалик юритувчи субъектга ундириб берган ҳолда, белгиланган тартибда маҳрум этилади.