Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1996 й. 73-сон "Вазирлар маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1996 й.

N 73



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

1994 ЙИЛ 4 МАРТДАГИ 114-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги қарорининг 2-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг IV бобининг 9-банди "к" кичик банди чиқариб ташлансин ва унинг ўрнига қуйидаги мазмундаги "к" ва "л" кичик бандлар киритилсин:

"к) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ва улар бўйича боқимондаларни сўзсиз ундириб олиш;

л) фуқаролар, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича боқимондаларни давлат фойдасига ундириб олиш тўғрисида тегишли судларга даъво аризаси бериш".


2. IV бобнинг 9-банди "л" - "р" кичик бандлари тегишли равишда "м" - "с" кичик бандлар деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов