Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 22.12.1995 й. 178-I-сон "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.1995 й.

N 178-I



"МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАР

ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ УНДИРИБ

ОЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 12, 268-модда