Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимллринииг махсус шахсий унвонлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.1992 й. 483-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 20 октябрдаги

483-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари

ходимллринииг махсус шахсий унвонлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом давлат солиқ органлари ходимларига махсус шахсий унвонлар бериш тартибини белгилайди.


2. Давлат солиқ бош бошқармаси ходимлари учун қуйидаги махсус унвонлар жорий этилади:


Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Солиқ хизматининг II даражали инспектори

Солиқ хизматининг III даражали инспектори.


3. Солиққа оид қонунчиликка риоя қилинишини, ҳисобга тўлов ўтказишларнинг тўғри амалга оширилишини, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши ва уларнинг тўлиқ бўлишини, солиқ тўловчиларни рўйхатга олишни ва солиқларнинг бухгалтерияда тезкорлик билан қайд этиб борилишини, солиқ идоралари фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини назорат қилишни амалга оширувчи ҳамда ўзлари эгаллаб турган лавозимларга малака жиҳатдан жавоб бера оладиган солиқ идоралари ходимларига қуйидаги тегишли махсус шахсий унвонлар берилади:

Махсус шахсий унвонлар


Лавозими


I. Давлат солиқ бош бошқармасининг марказий аппарати


Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармасининг бошлиғи


Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари


Солиц хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, Бош бошқарма етакчи бошқармаларининг бошлиқлари


Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

Бошқарма бошлиқлари, етакчи бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, мустақил бўлимларнинг бошлиқлари


Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

Бошқармалардаги бўлимларнинг бошлиқлари, мустақил бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари


Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ бош инспекторлари, бош суриштирувчи ҳуқуқшунослар, бош юрисконсультлар


Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Бош мутахассислар, етакчи ва катта давлат солиқ инспекторлари, катта суриштирувчи ҳуқуқшунослар, катта юрисконсультлар


Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Давлат солиқ инспекторлари, мутахассислар, суриштирувчи ҳуқуқшунослар, 2 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган юрисконсультлар


Солиқ хизматининг II даражали инспектори

II тоифали мутахассислар, 2 йилгача иш стажига эга бўлган давлат солиқ инспекторлари


II. Қорақалпоғистон Республиуасн Давлат солиқ бош бошқармаси,

вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туманлар,

шаҳарлар ҳамда шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ

инспекцияларининг аппарати

Солик хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси



Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи, меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳидан ташқари ва унинг I гуруҳига кирадиган вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари


Солик хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

II ва III гуруҳга кирувчи вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари, гуруҳдан ташқари ва I гуруҳга кирувчи вилоят бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари


Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

II ва III гуруҳга кирувчи вилоятлар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, вилоят маркази бўлган шаҳарлар, шунингдек, 200 минг кишидан зиёд аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солик бошкармаларининг бўлимлари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари


Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

Шаҳарлар, вилоятлар марказлари, 200 минг кишидан зиёд аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, Тошкент шаҳридаги туманлар инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳар туманларидаги давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари


Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Туманлар, шаҳарлар ва шаҳар туманларидаги давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлардаги давлат солиқ инспекциялари бўлимларининг бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг катта солиқ инспекторлари, катта-суриштирувчи ҳуқуқшунослари


Солиқ хизматининг I даражали инспектори

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекторлари, суриштирувчи ҳуқуқшунослари, етакчи мутахассислари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларининг давлат катта солиқ инспекторлари, катта суриштирувчи ҳуқуқшунослари


Солиқ хизматининг II даражали инспектори



Туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари давлат солиқ инспекторлари, суриштирувчи ҳуқуқшунослари, етакчи мутахассислари


Солиқ хизматининг III даражали инспектори

Вилоятлар, Тошкент шаҳар барча давлат солиқ бошқармаларининг, давлат солиқ инспекцияларининг 2 йилгача иш стажига эга бўлган давлат солиқ инспекторлари, II тоифали мутахассислари


4. Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси унвони Ўзбекистон Республиквси Президенти томонидан, солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан, солиқ хизматининг II ва III даражали давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II ва III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I даражали инспекторлари унвонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи томонидан, солиқ хизматининг II ва III даражали инспекторлари унвонлари Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.

Махсус шахсий унвонлар давлат солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг бўйсунишига қараб қилган тавсияларига асосан берилади. Бунда ходимнинг маълум лавозимга тайинланиши тегишли шахсий унвоннинг ўз-ўзидан берилишини тақозо этмайди.


5. Солиқ органлари ходимларига шахсий унвонлар берилиши мезонлари (Президентнинг ёки Ҳукуматнинг қарорига кўра тайинланадиганлардан ташқари) тегишли малака (иш стажига эга бўлиш) билан бир қаторда солиқ сиёсати масалаларида билимдонлик, солиқни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда солиқ ходимлари ҳуқуқ ва бурчлари моҳиятини билиш, солиқ органлари фаолиятини тарғиб қилишдаги фаоллик ҳисобланади.


6. Шахсий унвонларни эгаллаб туришнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси - 4 йил

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси - 4 йил

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси - 3 йил

солик хизматининг I даражали инспектори - 3 йил

солиқ хизматининг II даражали инспектори - 2 йил

солиқ хизматининг III даражали инспектори - 2 йил


Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II ва III даражали давлат маслаҳатчиларининг махсус шахсий унвонни эгаллаб туриш муддатлари белгилаб қўйилмайди.


7. Навбатдаги шахсий унвонни бериш, одатда, ходим янги лавозимга кўтарилганда ёки унинг унвонни эгаллаб туриш муддати тугаганда аттестация комиссиясининг қарорига биноан берилади.

Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг номзоди зарур маълумоти бўлган ва солиқ муассасаларида камина бир йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда солиқ хизматининг III даражали инспектори шахсий унвонига тавсия этилади, Мазкур талабларга жавоб бермаган ҳолда хизматчилар штатлар жадвалига мувофиқ унвон берилмасдан лавозимга тайинланади.

Катта меҳнат стажи ва зарур маълумотга эга бўлган мутахассисларга, бошқа органлардан солиқ органларига ишга қабул қилинган тақдирда, эгаллаб турган лавозимларга мос унвон ўша ерда камида бир йил хизмат қилганларидан сўнг берилиши мумкин. Улар штатлар жадвалига мувофиқ маоши сақлаб қолинган ҳолда бир йилгача вазифани бажарувчи этиб тайинланади.


8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғига айрим ҳолларда қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

хизмат вазифаларини намунали бажаргани учун муддатидан олдин навбатдаги махсус шахсий унвонларни бериш;

юқори лавозимларга кўтарилганда навбатга риоя қилмай туриб хам махсус шахсий унвон бериш, бу унвон ходим олдин эгаллаб турган унвондан фақат икки даражагача юқори бўлиши мумкин.


9. Давлат солиқ органларининг хизматчиларига махсус шахсий унвон умрбод берилади. Ходимлар давлат солиқ органларидан номуносиб ишлари туфайли бўшатилган тақдирдагина махсус шахсий унвондан маҳрум этилишлари мумкин.

Хизмат вазифаларини қўпол равишда бузган ходимнинг махсус унвони пасайтирилиши мумкин, лекин бир погонадан паст пасайтирилмайди.