Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 92-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-42-сон, Марказий банки Бошқарувининг 315-В-2-сон "Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 25.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 03.10.2013 й. 2065-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2013 й.

N 2065-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2013 й.

N 92


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.09.2013 й.

N 2013-42


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.09.2013 й.

N 315-В-2


ҚАРОРИ



Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона

солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга

олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартишлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 487-модда) ва 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 7 январдаги 2, 2010-1, 39/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2065, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Қарорга

ИЛОВА



Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона

солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган

ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча



1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ 2010 йил 1 январдан улгуржи савдо корхоналари учун ўтказилган операциялардан тушадиган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлаш киритилди, ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.".


2. 12-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "(рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 16-банд "Таълим" деган сўздан кейин "ва тиббиёт" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 539-модда