Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 8 фоизини Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.05.2001 й. 240-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 30 майдаги

240-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳисобланган ягона солиқ

тўлови суммасининг 8 фоизини

Ўзбекистон ёшларининг "Камолот"

ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш

жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 8 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)га ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ягона солиқ тўлови тўловчилари ҳисобланадиган ва Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маҳаллий бўлимлари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 8 фоизини Жамғармага ўтказадилар.

Кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 8 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага ўтказиш давлат бюджетига мажбурий тўловларга тенглаштирилади.

3. Кичик бизнес корхоналари Жамғармага маблағларни ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказадилар. Жамғармага ўтказилиши керак бўлган маблағлар солиқ органларига тақдим этиладиган ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда акс эттирилади.

4. Ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари иккита тўлов топшириқномасини расмийлаштирадилар:

б) ягона солиқ тўлови тўловчилар белгиланган тартибда:

Жамғармага - ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 8 фоизи миқдорида;

бюджетга ва Давлат мақсадли жамғармаларига - ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 92 фоизи миқдорида ўтказадилар.

5. Кичик бизнес корхоналари топшириқномаларига биноан маблағларнинг ҳам бюджетга, ҳам Жамғармага ўз вақтида ўтказилиши учун тижорат банклари муассасалари раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


6. Мазкур Низом билан белгиланган ягона солиқ тўловидан Жамғармага ажратмалар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайднома билан акс эттирилади:

"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлар бўйича)" 6410-ҳисоб рақами дебити"

"Суғурта ва Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити (6500) "Камолот" ёшлар ҳаракати жамғармасига тўловлар" ҳисоб рақами ажратиб кўрсатилган ҳолда.

7. Маблағларни Жамғармага ўтказишда қуйидаги бухгалтерия қайдномаси тузилади:

"Суғурта ва Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебити (6500) "Камолот" ёшлар ҳаракати жамғармасига тўловлар" ҳисоб рақами ажратиб кўрсатилган ҳолда.

"Пул маблағларини ҳисобга олиш" ҳисоб рақами кредити.

8. Кичик бизнес корхоналари ягона солиқ тўлови миқдоридан маблағлар ўтказишни амалга оширганда ўзлари ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

"Камолот" ҳаракати ижро этувчи органи билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартнома нусхаси;

ҳисобот даврида ҳисобланган ва тўланган ягона солиқ тўлови миқдори ҳисоб-китоби.

9. Кичик бизнес корхоналаридан маблағларнинг бюджетга ва Жамғармага тўғри ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида солиқ органлари ҳамда "Камолот" ҳаракатининг тегишли бўлимлари бюджетга ва Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни бир йилда икки марта - 1 январдаги ва 1 июлдаги ҳолати бўйича солиштирадилар.


10. Ягона солиқ тўловининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага тегишли бўлган қисмини ўтказиш муддатлари кичик бизнес субъектлари томонидан бузилган тақдирда улардан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджетига ўтказиладиган пеня ундирилади.

“Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами”, 10-сон 2001 й.