Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1995 й. 21-сон "Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни нормаллаштириш, уларнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун масъулиятни ошириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.1995 й.

N 21



ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

НОРМАЛЛАШТИРИШ, УЛАРНИНГ ЎЗ ВАҚТИДА

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН МАСЪУЛИЯТНИ

ОШИРИШ     ВА     ТЎЛОВ     ИНТИЗОМИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни тезлаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизоми учун масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб мулкчиликнинг барча шаклларидаси хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар қатъиян ҳисоб-китоб, жорий, бюджет ва бошқа счётларда мавжуд бўлган маблағлар доирасида, фақат тўлов топшириқлари, чеклар, аккредитивлар билан амалга оширилсин.

Давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар билан, газ, иссиқлиқ ва электр энергияси, нефть маҳсулотлари, алоқа ва автотранспорт хизматлари учун ҳисоб-китоблар доимий тўловлар тарзидаги тўлов топшириқлари воситасида амалга оширилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақи сифатида тўловчилардан аванс тўловлари тарзида пул маблағлари олган корхоналар ва ташкилотлар маблағлар ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўз мажбуриятларини бажаришга ёки қонунчиликда ва шартномаларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, олинган суммани тўлов топшириқлари билан қайтаришга мажбурдирлар.


4. Давлат ва давлат-акционерлик корхоналари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг меҳнатига ҳақ тўлашни етказиб берилган маҳсулот ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарз миқдорига боғлиқ қилиб қўйиш зарур деб қисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги Марказий банк ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда мазкур масала юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва тўлов интизоми бузилганлиги учун қатъий жарима санкцияларини назарда тутувчи "Маҳсулот ва товарларни етказиб бериш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва кейинчалик Олий Мажлисга киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов