Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 15.08.2009 й. 23/8-сон "Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.09.2009 й. 2004-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2009 й.

N 2004




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.08.2009 й.

N 23/8


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий

резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 9 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 343-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида"ги 2004 йил 31 декабрдаги 28/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1444, 2005 йил 18 январь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 27-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захиралар фондига депонентлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 2005 йил 20 августдаги 18/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1444-2, 2005 йил 17 сентябрь), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 289-модда).


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир ой ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                             Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 412-модда.