Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2009 й. 285-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2009 й.

N 285



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИ

УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини

молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли

кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш

борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставида:


а) 17-банднинг олтинчи хатбошидаги "(облигациялардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 18-бандда:

учинчи хатбошидаги "векселлар" сўзидан кейин "облигациялар" сўзи қўшилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "(облигациялардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 469-модда.