Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2008 й. ПҚ-991-сон "Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2008 й.

N ПҚ-991



АҲОЛИНИНГ ОМОНАТЛАРИНИ ЖАЛБ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИ ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича тижорат банкларини қўшимча рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини кучайтириш, банкларнинг инвестициявий имкониятларини янада кенгайтириш учун уларнинг ресурс базаларини мустаҳкамлаш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган банк-молия хизматлари сифатини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклари уюшмаси ва тижорат банкларининг ҳар йили январь ойида тугаган йил якунлари бўйича аҳолининг омонатларини жалб қилиш юзасидан республика тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

танловда республиканинг барча тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари (филиаллари, мини-банклар, жамғарма ва махсус кассалар) иштирок этиши мумкин;

рейтинг баҳога кўра йил якунлари бўйича энг юқори балларни тўплаган тижорат банклари, филиаллар, мини-банклар, жамғарма ёки махсус кассалар танлов ғолиблари сифатида тан олинади;

танлов соврин жамғармаси танловда иштирок этаётган тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон Банклари уюшмаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.


3. Аҳолининг омонатларини жалб қилиш юзасидан республика тижорат банклари ўртасида ҳар йили танловлар ўтказишни ташкил этиш, якунларини чиқариш ва ғолибларни аниқлаш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин.


4. Аҳолининг омонатларини жалб қилиш юзасидан республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш ҳамда унинг иштирокчиларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ташкилий қўмита (Ф.М.Муллажонов):

икки ҳафта муддатда танловни ўтказиш тартиби ва шартларини тижорат банкларига етказишни;

зарур миқдорда соврин жамғармасини шакллантиришни ва танлов ғолибларининг холисона аниқланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари ташкилий қўмита билан биргаликда танлов ўтказилиши ва унинг натижалари кенг ёритилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М.Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 441-модда.