Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 15.09.2007 й. 24/6-сон "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.10.2007 й. 1727-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.10.2007 й.

N 1727




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.09.2007 й.

N 24/6


ҚАРОРИ



Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан,

ёш   оилалар   учун   уй-жой   қурилишини

ва реконструкция қилишни молиялаштириш

ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 22 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 7-сон, 54-модда), 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 192-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кундан кейин амалга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                         Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 41-42-сон, 425-модда.