Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 06.09.2008 й. 20/3-сон "Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.09.2008 й. 1477-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2008 й.

N 1477-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.09.2008 й.

N 20/3


ҚАРОРИ



Банкларнинг оддий векселлари ва депозит

сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2008 йил 3 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги "Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 10/6-сонли қарорига (2005 йил 30 май, рўйхат рақами 1477 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 22-сон, 163-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқуруви раиси                                      Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари

бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Қарорнинг муқаддимасидаги "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Низомнинг муқаддимасидаги "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Низомнинг 1-бандидаги "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 398-модда.