Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.08.2008 й. 17/3-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.09.2008 й. 1858-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2008 й.

N 1858

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.08.2008 й.

N 17/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

депозит сертификатлари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 3 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга киритилган кундан эътиборан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан (1998 йил 26 декабрдаги 24/12-сонли баёни) 1998 йил 26 декабрда 434-сон билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатларини чиқариш тўғрисида"ги низом (1999 йил 9 февраль, рўйхат рақами 624);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 4 августдаги 434-1-сонли "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатларини чиқариш тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (2001 йил 27 август, рўйхат рақами 624-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 16-сон).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 39-сон, 397-модда.