Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 5/4-сон "Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2005-1216-02-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳақида"ги 19.03.2005 й. Қарори (АВ томонидан 27.04.2005 й. 1216-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2005 й.

N 1216-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.03.2005 й.

N 5/4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛК ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

19.03.2005 й.

N 2005-1216-02

ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни

чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш

(бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчаларни

киритиш ҳақида


(2005 йил 7 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида"ги қонунларига асосан, Марказий банк Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида" низомга (2003 йил 12 февраль, рўйхат рақами 1216) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                            Ф. Муллажонов


Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директори                                            М. Юнусматов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 17-18-сон, 135-модда.