Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлиги 81-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-33-сон "Қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан оқилона фойдаланилмаганлиги учун моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 28.09.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.10.2010 й. 161-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2010 й.

N 161-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.09.2010 й.

N 81


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.09.2010 й.

N 2010-33


ҚАРОРИ



Қимматбаҳо металлар, барча турдаги

қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари

сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан

оқилона фойдаланилмаганлиги учун моддий

жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2010 йил 23 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1995 йил 12 июлдаги 55-сон билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан оқилона фойдаланилмаганлиги учун моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 161, 1995 йил 20 июль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 359-модда.