Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга ошириладиган операциялар ва уларнинг ҳисобини юритиш Тартиби (АВ томонидан 11.11.1998 й. 528-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.08.1997 й. 358-сон Қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.1998 й.

N 528

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

22.08.1997 й.

N 358




Ўзбекистон Республикаси банк тизимида

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

билан амалга ошириладиган операциялар

ва уларнинг ҳисобини юритиш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 40 ва 42-моддалари, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига асосан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга ошириладиган операциялар ҳисобини юритиш қоидаларини ва унинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг (ЎРМБ) ихтиёридаги ва ЎРМБга бошқариш ёки сақлаш учун берилган қимматбаҳо металлар ҳисоби қуйидаги баланс хисоб-рақамларда олиб борилади:

10203 - Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 - Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 - Бошқа қимматбаҳо металлар (қимматбаҳо металлар тури бўйича алоҳида шасхий ҳисобварақда юритилади)

10299 - Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар ҳисоб рақамлари бўйича зарарларни қоплаш заҳираси

10401 - Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (Марказий банкда)

10407 - Норезидент банклардаги бошқа депозитлар

10501 - Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (Тижорат банкида)

10507 - Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги бошқа депозитлар ва берилган ссудалар

45605 - Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан олинган фойда

55606 - Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан кўрилган зарар

30906 - Девалъвяция учун яратилган захира



2. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИ

СОТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАР


2.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар қимматбаҳо металларни бевосита ишлаб чиқарувчи корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги қошидаги "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар" қўмитаси орқали халқаро бозордаги жорий нархларда Марказий банкнинг тўлов ўтказиш кунидаги расмий курси бўйича сотиб олишлари мумкин.


2.2. Қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун Марказий банк хар ойнинг 5 санасига қадар қимматбаҳо металлар қўмитаси ҳисоб-рақамига жорий ойда сотиб олинадиган қимматбаҳо металларнинг халқаро бозоридаги ўртача нархи ва Марказий банкнинг тўлов кунидаги чет эл валюталарига ўрнатилган расмий курсидан келиб чиққан холда, хизмат фармойишига асосан аванс тўловини ўтказади. Бунда қуйидагича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.

а) аванс тўловлари ўтказиб берилганда,

Дебет - 19909 Бошқа дебеторлик ҳисоб рақами

Кредит қимматбаҳо металлар қўмитаси ҳисоб рақами

б) қимматбаҳо металлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги узил-кесил қабул қилиш далолатномасига ва тайёрланган хизмат фармойишига асосан қимматбаҳо металлар кирим қилинганда,

Дебет - 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 - Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 - Бошқа қимматбахо металлар

Кредит - 19909 Бошқа дебеторлик ҳисоб рақами

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматбаҳо металларни қабул қилиб олингандан кейин олдиндан берилган аванс суммаси ва қабул қилиб олинган қимматбаҳо металлар қиймати ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Бу фарқ кейинги ой учун аванс суммаси ўтказилаётганда мувофиқлаштирилади.



3. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИ

СОТИШ БИЛАН БОҒЛИК ОПЕРАЦИЯЛАР


3.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар олтин заҳираларидан самарали фойдаланиш учун қимматбаҳо металларни халқаро бозорда ва ички бозорларда ўрнатилган тартибда сотишлари мумкин.


3.2. Халқаро бозорда сотиш учун жўнатилаётган қимматбаҳо металларнинг қиймати - уларнинг соф оғирлиги, ўзаро битимга асосан келишилган қимматбаҳо металларнинг баҳоси ва ЎРМБ томонидан белгиланган жорий валюта расмий курси асосида аниқланади.


3.3. Қимматбахо металларни халқаро бозорда белгиланган фиксинг бахосида сотганда,

а) қимматбаҳо металларни халқаро бозорда сотиш учун жўнатилганда,

сўмда

Дебет - 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)

10901 қимматбахо металлар (йўлда) тижорат банкида

Кредит -10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар

10901 қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)

б) қимматбаҳо металларни сотишдан келиб тушган хорижий валюталарни кирим қилганда,

валютада

Дебет - 10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (Марказий банкда)

Дебет - 10501 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (тижорат банкида)

Кредит- 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

сўмда

Дебет - 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

Кредит- 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)

10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида


3.4. Қимматбаҳо металларни халқаро бозорда белгиланган фиксинг бахосидан юқори бахода сотганда,

а) қимматбаҳо металларни халқаро бозорда сотиш учун жўнатилганда,

сўмда

Дебет - 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10901 қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида

Кредит- 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар

10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)

б) қимматбаҳо металларни сотишдан келиб тушган хорижий валюталарни кирим қилганда,

валютада

Дебет - 10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (Марказий банкда)

Дебет - 10501 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (тижорат банкида)

Кредит -17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

сўмда

Дебет - 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

Кредит- 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)

10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида

Кредит- 45605 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан олинган фойда


3.5. Қимматбаҳо металларни халқаро бозорда белгиланган фиксинг бахосидан паст бахода сотганда,

а) қимматбаҳо металларни халқаро бозорда сотиш учун жўнатилганда,

сўмда

Дебет - 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)

10211 Бошқа қимматбахо металлар (йўлда)

10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида

Кредит -10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар

10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)

б) қимматбаҳо металларни сотишдан келиб тушган хорижий валюталарни кирим қилганда,

валютада

Дебет - 10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (Марказий банкда)

Дебет - 10501 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (тижорат банкида)

Кредит- 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

сўмда

Дебет - 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

Дебет - 55606 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан

кўрилган зарар

Кредит- 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)

10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) тижорат банкида


3.6 Агар қимматбаҳо металлар ички бозорда сотилганда, ўзаро келишувга асосан халқаро бозор нархида ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган чет эл волютасининг шу кундаги расмий курси эквиваленти бўйича қимматбаҳо металларни сотиб олаётган мижоз маблағни банк ҳисоб рақамига кўчиради. Бунинг учун банкда 29896 "Бошқа мажбуриятлар" ҳисоб рақамида алоҳида шахсий ҳисобварақ очилади.

Дебет Мижознинг хисоб рақами

Кредет - 29896 Бошқа мажбуриятлар (алоҳида ҳисобварақ)


3.7. Маблағ келиб тушгандан кейин қимматбаҳо металлар жўнатилади ва тегишли хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзуви бажарилади.

Дебет - 29896 Бошқа мажбуриятлар (алохида ҳисобварақ)

Кредит- 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар

10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)


3.8. Фармойиш шу масалалар билан боғлиқ бўлган мутахассислар томонидан кўриб чиқилган ва имзоланган бўлиши лозим.



4. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИ ЧЕТ ЭЛ

БАНКЛАРИДА ДЕПОЗИТГА ЖОЙЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН АМАЛЛАР


4.1. Ўзбекистон Республика Марказий банки ва ваколатга эга бўлган банклар олтин захираларини самарали бошқариш мақсадида олтин захираларининг маълум бир қисмини халқаро бозор нархида чет эл банкларига ва республикадаги банкларга депозитга жойлаштириши мумкин.


4.2 Депозитга қўйиш учун жўнатилаётган қимматбаҳо металларнинг қиймати - уларнинг соф оғирлиги, ўзаро битимга асосан келишилган баҳоси ва Ўзбекистон Республика Марказий банки томонидан белгиланган жорий валюта расмий курси асосида аниқланади.

а) чет эл банкларига қимматбаҳо металларни депозитга жойлаштириш учун жўнатилган ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган хизмат фармойишига асосан бухгалтерияда қуйидаги ёзувлар амалга оширилади,

Дебет - 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)

10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда) (тижорат банкида)

Кредит- 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар

10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)

б) қимматбаҳо металларнинг депозитга қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатга ва хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади,

валютада

Дебет - 10407 Норезидент банклардаги бошқа депозитлар

Кредит- 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

сўмда

Дебет - 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

Кредит- 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин (йўлда)

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин (йўлда)

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар (йўлда)

10901 Қимматбаҳо металлар (йўлда)(тижорат банкида)

в) Депозитга қўйилган қимматбаҳо металлар учун тузилган шартномага асосан фоиз суммаси ҳисобланганда,

валютада

Дебет - 10409 Норезидент банклардаги чет эл валюталаридаги

Кредит- 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

сўмда

Дебет - 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

Кредит- 40301 Норезидент банклардаги маблағлар бўйича фоизли даромадлар

г) агарда қўйилган депозит учун фоиз олтин ҳисобида тўланса қуйидагича бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади,

валютада

Дебет - 10407 Норезидент банклардаги бошқа депозитлар

Кредит- 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

сўмда

Дебет - 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

Кредит- 40301 Норезидент банклардаги маблағлар бўйича фоизли даромадлар

д) Депозитга қўйилган қимматбаҳо металлар учун ҳисобланган фоиз суммаси чет эл банклари томонидан тўлаб берилганда,

Дебет - 10401 Норезидент банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро (Марказий банкда)

Кредит- 10409 Норезидент банклардаги чет эл валюталаридаги ҳисоб рақамлари бўйича ҳисобланган фоизлар

е) Хар ойнинг охирида чет эл валюталари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий валюта курси ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланади ва ҳосил бўладиган фарқ суммага қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади,

- агар фарқ сумма ижобий бўлса,

Дебет - 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси

Кредит- 45401 Спот битимлари бўйича чет эл валютасидаги фойда (тижорат банкида)

Кредит- 30906 Девальвация учун яратилган заҳира (Марказий банкда)

- агар фарқ сумма салбий бўлса,

Дебет - 30906 Девальвация учун яратилган заҳира (Марказий банкда)

Дебет - 55302 Спот битимлари бўйича чет эл валютасидаги зарарлар (тижорат банкида)

Кредит- 17101 Валюталарнинг спот курси бўйича савдоси


4.3. Қимматбаҳо металларни резидент бўлган тижорат банкларида депозитга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади;

Дебет - 10507 Резидент банклардаги чет эл валюталаридаги бошқа депозитлар ва берилган ссудалар

Кредит- 10203 Халкаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар

10901 Қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)


4.4. Тижорат банкларида депозитга олинган қимматбаҳо металларнинг ҳисоби ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган хизмат фармойишига асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади,

Дебет - 10901 қимматбаҳо металлар (тижорат банкида)

Кредит- 20896 Марказий банкнинг бошқа ҳисоб рақамлари

д) Чет эл банкларига сотиш, депозитга қўйиш ва бошқа мақсадларда юборилган қимматбаҳо металлар учун транспорт, суғурта ва бошқа харажатлар амалга оширилганда,

Дебет - 55114 Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар бўйича воситачилик ва бошқа хизматлар учун харажатлар

56314 Транспорт воситалари харажатлари

56710 Суғурта харажатлари

Кредит хизмат кўрсатувчи субъектлар хисоб рақами


4.5. Чет эл валютаси ва қимматбаҳо металларнинг барча қолдиқларини қайта баҳолаш хар ойнинг охирги иш кунига бўлган Марказий банкнинг расмий курсига асосан, ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозоридаги ойнинг охирги иш кунининг биринчи ярмидаги "фиксинг" нарҳига асосан хар ойнинг охирида амалга оширилади.

а) қимматбаҳо металларнинг нархи ошганда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади,

Дебет - 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар

Кредит -30906 Девальвация учун яратилган заҳира (Марказий банки)

Кредит - 45605 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан олинган фойда (тижорат банкида)

б) қимматбаҳо металларнинг нархи тушганда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади,

Дебет - 30906 Девальвация учун яратилган заҳира (Марказий банки)

Дебет - 55606 Қимматбаҳо металлар бўйича тижорат операциялардан кўрилган зарар (тижорат банкида)

Кредит - 10203 Халқаро андозага мос келадиган олтин

10207 Халқаро андозага мос келмайдиган олтин

10211 Бошқа қимматбаҳо металлар