Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банкларда юбилей саналарга бағишланиб зарб қилинган тангаларни сотиб олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш Тартиби (АВ томонидан 11.11.1998 й. 527-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 27.08.1997 й. 360-сон Қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.1998 й.

N 527



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ҚАРОРИ БИЛАН

27.08.1997 й.

N 360



ТАСДИҚЛАНГАН




Тижорат банкларда юбилей саналарга бағишланиб

зарб қилинган тангаларни сотиб олиш ва

уларнинг ҳисобини юритиш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 40 ва 42-моддалари, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасига, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига асосан зарб қилинган олтин тангаларнинг ҳисобини тижорат банкларида юритиш тартибини белгилаб беради.


2. Тижорат банклари тангаларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисобварағига 10 фоизлик гаров пули ўтказиб берганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.

а) агар гаров пули нақд чет эл валютасида тўланса,

Дебет - 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари

Кредит - 10101 Кассадаги нақд пул

б) агар гаров пул ўтказиш йўли билан амалга оширилса,

Дебет - 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари

Кредит - 10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро


3. Тангаларнинг қолган қийматини тўлиқ ўтказиб берганда,

а) агар олтин тангаларнинг тўлиқ қийматини нақд чет эл валютасида тўланса,

Дебет - 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари

Кредит - 10101 Кассадаги нақд пул

б) агар олтин тангаларнинг тўлиқ қиймати пул ўтказиш йўли билан амалга оширилса,

Дебет - 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари

Кредит - 10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро


4. Сотиб олинган тангаларни балансга кирим қилганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.

сўмда

Дебет - 10909 Қимматбаҳо тангалар

Кредит - 17101 "Спот" шароитида валюта савдоси

валютада

Дебет - 17101 "Спот" шароитида валюта савдоси

Кредит - 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари


5. Тижорат банкларида ўз ҳисобварақларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар тангаларни сотиб олишлари мумкин ва қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.

Дебет - 20200 Муддатсиз депозитлар

Кредит - 10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақами - Ностро



Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раисининг ўринбосари                М.Р. Жумагалдиев