Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 89-сон, Марказий банк Бошқарувининг 19/7-сон "Пахтани толаси экспортидан келиб тушадиган валюта тушумини мажбурий равишди сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги 10.09.2005 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.09.2005 й.

N 89

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.09.2005 й.

N 19/7


ҚАРОРИ




"Пахтани толаси экспортидан келиб тушадиган

валюта тушумини мажбурий равишди сотиш тартиби

тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарорни

ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида


(2005 йил 20 сентябрдан давлат реестридан чиқарилди)



Пахта толасини экспорт қилиш ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарига сотилишига оид шартномалар бўйича хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира (резерв) аккредитивларини очиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш муносабати билан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2003 йил 12 августдаги 94 ва 234-В-сонли "Пахтани толаси экспортидан келиб тушадиган валюта тушумини мажбурий равишда сотиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2003 йил 22 август, рўйхат рақами 1265).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Пахта толасини экспорт қилиш ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарига сотилишига оид шартномалар бўйича хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира (резерв) аккредитивларини очиш тартиби тўғрисида"ги низомни амалга кириш кунидан бошлаб кучга киритилсин.



Молия вазири                                                       С. Раҳимов


Марказий банк Бошқаруви раиси                        Ф. Муллажонов


Келишилган


Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестиция ва савдо вазири                                 Р. Азимов


Иқтисодиёт вазирининг

биринчи ўринбосари                                            У. Розуқулов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 37-38-сон, 292-модда.