Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2000 й. 102-сон "Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2000 й.

N 102


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ВАКОЛАТХОНАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа ваколатхоналари тўғрисидаги Намунавий Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг ҳисобга қўйилган чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳар чоракда ахборот бериб туради.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари ўша давлатда жойлашган Ўзбекистон республикасининг бошқа ваколатхоналари, делегациялари ва мутахассислари гуруҳларига кўмаклашадилар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар;

Ваколатхоналар ва мутахассислар гуруҳлари раҳбарлари дипломатик ваколатхоналарни ёки консуллик муассасаларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб турадилар, уларга ўз функцияларини амалга оширишларида кўмаклашадилар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 3, 14-модда.