Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 4-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 17.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 16.04.2008 й. 1791-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2008 й.

N 1791

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.03.2008 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.03.2008 й.

N 3


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик

воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни

ташиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 26 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги 315-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан ўн кундан сўнг кучга киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ғ.Т. Қодиров ва Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Икрамов зиммаларига юклатилсин.



Ички ишлар вазири                                                            Б. Матлюбов



Соғлиқни сақлаш вазири                                                   Ф. Назиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 121-модда.