Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2000 й. 180-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 майдаги

180-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг

Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор

курашиш бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.


1.2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори билан ташкил этилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


1.3. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига бўйсунади. Бош бошқарманинг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


1.4. Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун хужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.


1.5. Бош бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ва лавозимдан озод қилиш Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектларнинг барқарор ва узлуксиз ишлашига, умуман қтисодиётнинг ривожланишига, бюджетга даромадлар тушуми прогнозларининг ортиги билан бажарилишига кўмаклашиш;

бюджетга солиқ тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказиш йўли билан солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқлар йигилишини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш;

солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишга доир қўшимча комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

тегишли солиқлар, бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун солиқ тўловчиларнинг жавобгарлигини ошириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазо муқаррарлиги тўғрисида жамоат онгини шакллантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.



III. ФУНКЦИЯЛАРИ


3.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) тезкор-қидирув ишлари бўйича:

солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказиш йўли билан солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқлар йигилишини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;

солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар қўлланилишини ташкил этади ва амалга оширади;

бюджетга вақтида тўланмаган тўловларни хўжалик судларининг қарорларига кўра қарздор солиқ тўловчиларнинг мол-мулки ҳисобига ундириб олиш билан боглиқ ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга оширади;

солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида нақд айланмага эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул айланиши тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган бузилишларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;

фуқаролардан сўраб чиқиш, маълумотномалар тўплаш, қиёсий тадқиқот учун Намуналар йигиш, текшириш учун харидларни амалга ошириш, буюмлар ва ҳужжатларни ўрганиш ва тадқиқ этиш, жойлар, бинолар, иншоотлар, жойнинг участкаларини, транспорт воситаларини ва бошқаларни кузатиш, текшириш оркали қонунда белгиланган тартибда тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширади;

солиқ органларига ҳисоботлар, солиқ декларациялари ва ҳисоб-китоблар тақдим этишдан бўйин товлаётган жойлашган жойини аниқлаш имкони бўлмаган солиқ тўловчиларни қидиради;

акциз солиги солинадиган товарлар ва акциз маркалари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши билан боглиқ ҳуқуқ бузилишларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришни ташкил этади ва амалга оширади;

ишлаб чиқариш ҳажмларини ва, тегишлича, даромадни яшириш, сотилган маҳсулот, товарлар, кўрсатилган хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш механизмини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади ва амалга оширади;

мусодара қилинган, эгасиз мол-мулк, шунингдек, мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулк ҳисобга олиниши, баҳоланиши ва сотилиши устидан назорат юритилишини таъминлайди;

юридик шахслар томонидан ҳисобга олинмаган (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган) маҳсулотлар (товарлар) сотилиши механизмини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади ва амалга оширади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар солиқ инспекцияларида ҳисобда туришдан бўйин товлаши механизмларини аниқлашни ташкил этади ва амалга оширади;

шифрлаш ишларини ташкил этади ва амалга оширади, солиқ органларининг ахборот тизимларида ахборот муҳофаза қилинишини таъминлайди;

ўзининг тезкор бўлинмаларини ва уларнинг ходимларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тезкор, шифрли радио алоқа ва бошқа махсус воситалар билан таъминлайди;

мазкур бошқармада ва унинг бўлинмаларида ҳужжатлар айланиши тартибини белгилайди ҳамда тезкор материаллар ва архив материалларини сақлайди, шунингдек, тезкор ҳисобга олинадиган ишлар рўйхатини ишлаб чиқади ва уларни юритиш тартибини белгилайди;

экспертиза ўтказиш, солиққа доир ҳуқуқ бузилишлар ва солиқ ҳақидаги қонунлар соҳасида жиноятлар содир этилиши ҳоллари, шакллари ва усулларини аниқлаш учун малакали мутахассисларни ҳамкорлик қилишга жалб этади;

ўз ваколатлари доирасида маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги ишларни юритади;

б) суриштирув бўйича:

қонун ҳужжатларига мувофиқ суриштирувни амалга оширади, жиноий ишлар қўзгайди ва уларни терговга тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига оширади;

йирик ва ўта йирик миқдорда солиқ ҳақидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги материаллар солиқ бошқармалари томонидан Бош бошқарманинг суриштирув органларига берилишини ташкил этади ва белгиланган тартибга қатъий риоя қилинишини таъминлайди. Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга баҳо беришга бир хилда ёндошиш асосида Бош бошқарманинг суриштирув органлари солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилишини ҳужжатлар асосида текшириш материаллари бўйича жиноий ишлар қўзгаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун уларда зарур исботловчи база мавжудлигини аниқлайдилар;

даромад (фойда) ёки солиқ солишнинг бошқа объектлари йирик ва ўта йирик миқдорларда яширилиши ҳоллари аниқланган ҳужжатлар асосида ва назорат тартибида текширишлар юзасидан солиқ бошқармалари томонидан берилаётган материаллар ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини ташкил этади ва таъминлайди;

солиққа доир жиноятлар содир этилишининг олдини олади ва уларга барҳам беради;

исботлар тўплайди ва уларни сақлайди;

солиққа доир жиноятлар содир этишда гумон қилинаётганларни ушлайди ва уларни белгиланган тартибда тергов органларига беради;

в) таҳлилий ва услубий ишлар бўйича:

солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини тўплайди, таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда тегишли органларга солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароит-ларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритади;

Бош бошқарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан услубий ва методологик иш олиб боради;

ходимларнинг ишчанлик фазилатларини, касб маҳоратини ҳамда янги технология ютукларини амалий фаолиятда қўллаш қобилиятини ошириш мақсадида уларни ўқитишни ташкил этади ва амалга оширади.



IV. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


4.1. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган барча тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этиш;

давлат солиқ хизмати органлари тизимидаги исталган ҳужжатлар билан танишиш;

даромадларни солиқ солишдан яшириш ва солиқларни тўлашдан бўйин тозлаш ҳолларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш;

солиқ соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувни амалга ошириш;

давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация воситалари ва компьютер технологияларидан фойдаланиш;

Давлат солиқ қўмитасининг маҳаллий ахборот тармоқларидан фойдаланиш ва ўзининг маълумотлар базасини ташкил этиш;

солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот сохталаштирилиши билан боглиқ ҳужжатлари билан белгиланган тартибда танишиш;

зарур ҳолларда текширишлар ва тафтишлар материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш учун солиқ тўловчиларнинг ҳужжатларини қонунда белгиланган тартибда олиб қўйиш;

ҳам солиқ органларининг бутун тизимига, ҳам алоҳида таркибий бўлинмалар, ҳудудий органларга тегишли масалаларни Давлат солиқ қўмитасининг раиси ва ҳайъат кўриб чиқиши учун киритиш;

маъмурий ушлаб туриш ва маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни қўллаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисида баённомалар тузиш;

юридик ва жисмоний шахслар эгаллаб турган ва улар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш учун фойдалани-ладиган жойларга (турар жойлардан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўсиқсиз кириш. Солиқ миқдори ҳисоблаб чиқилишининг асосланганлигини текшириш чогида мулкдорнинг иштирокида ишлаб чиқариш, омборхона, савдо бинолари ва бошқа жойларни, ҳужжатлар, пул маблаглари ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни кўздан кечириш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қонунда белгиланган тартибда хатлаб қўйиш ҳамда кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни белгиланган тартибда тулаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда ушбу мол-мулкни кейинчалик сотиш учун бериш;

Бош бошқарманинг ваколатига тегишли материалларни умумлаштириш ва тегишли солиқ органлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан таклифларни Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига киритиш,


4.2. Бош бошқарма томонидан мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадларга эришиш ва вазифаларни хал этиш учун тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди.


4.3. Тезкор-қидирув тадбирлари ўтказишни ташкил этиш за унинг тактикаси, ушбу мақсадларда фойдаланиладиган ёки фойдаланилган воситалар, манбалар ва усуллар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш билан боглиқ бўлган бошқа масалалар махфий ҳисобланади ҳамда фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилиниши мумкин.


4.4. Бошқа бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган бошқа ҳуқуқлар хам берилади.



V. ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


5.1 .Бош бошқарма ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:

ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари билан биргаликда сопиқ соқасидаги ҳуқуқ бузилишларга қарши курашнинг узок муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқадм ва амалга оширади;

уюшган жиноятчилик, иқтисодий жиноятлар ва коррупцияни, шунингдек, бошқа иқтисодий ҳуқуқ бузилишларни аниқлашда ва уларга барҳам беришда прокуратура, ички ишла органларига, миллий хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор давлат органларига кўмаклашади;

ўз ваколатлари доирасида судларнинг ажримларини, судьяларнинг қарорларини, прокурор ва терговчининг қидирув ишлари ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги ёзма топшириқларини ижро этади, алоҳида процессуал ҳаракатларни амалга оширишга кўмаклашади;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларни содир "этган шахсларни қидиради ва давлатга етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олишни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда узрсиз сабаблар билан солиқ органлари чақиригига кўра келишдан бўйин товлаган фуқаролар ва мансабдор шахсларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда мажбурий суратда ушлаб келтиради.


5.2. Давлат бюджетига мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигига хавф солувчи миқдорларда зарар етказилганлиги ва етказилиши мумкинлигидан далолат берувчи етарлича асослар мавжуд бўлган тақдирда Бош бошқарма Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда исботлаш базасини шакллантириш мақсадида зарур ахборот тўплаш учун махсус воситаларни қўллайди.


5.3. Бош бошқарма солиқлар тўлашдан бўйин товлаган ёхуд Ўзбекистон Республикасида солиқ соҳасидаги бошқа ҳуқуқ бузилишларни содир этган хорижий давлатлар фуқароларини қидириш масалалари бўйича Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


5.4. Тезкор-қидирув тадбирларини, амалга оширишда, штатдаги ходимларнинг ҳаёти ва соглигига хавф тугилган тақдирда Бош бошқарма, ички ишлар органлари кўрсатиб, ўтилган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминловчи зарур чора-тадбирларни кўради.



VI. ЖАВОБГАРЛИК


6.1. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:

ўзининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги;

мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;

ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жисмоний ва юридик шахсларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;

ўзиминг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва солиқ солиш базасини камайтирганлиги учун;

Ўэбекистон Республиқкасининг қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги учун;

ҳуқуқни бошқагача тарзда бўзганлиги учун жавоб беради.


6.2. бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида узоқ вақт узилиш бўлишига ва беқарорликка олиб келувчи текширишлар сонини кўпайтириб юборганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


6.3. Бош бошқарма ходимлари томонидан хизмат ваколатларининг ошириб юборилиши, шунингдек, уларга юкланган функционал вазифаларнинг бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.


6.4. Бош бошқарманинг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг хатти-ҳаракатлари ўзининг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига олиб келди деб ҳисобловчи шахс ушбу хатти-ҳаракатлар устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қидирув ҳақлидир.


6.5. Бош бошқарманинг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда юқори турувчи орган, прокурор ёхуд судья Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу ҳуқуқлар ва қонуний манфаатлар тикланиши, етказилган зарар ундирилиши юзасидан чора-тадбирлар қўришга мажбурдир.


6.6. Жиноятни содир этищдаги айби қонунда белгиланган тартибда исботланмаган шахсларга нисбатан тезкор-қидирув чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида олинган материаллар икки йил сақланади, сўнгра йўқ қилинади.



VII. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


7.1. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўтказилган текширишлар ва тафтишлар, миқдори, солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишининг аниқланган сони билан эмас, балки, биринчи навбатда, солиқла ва бюджетга тўловларнинг ўз вақтида тушиши ва тўлиқлигини таъминловчи пухта тизим ташкил этилиши учун моддий рагбатлантириладилар.


7.2. Бош бошқарма мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, куп йиллик хизмати учун устамалардан, бошқа қўшимча ҳақлардан иборатдир ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.


7.3. Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор кура-шиш бош бошқармасининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахсларига республика бюджети ҳисобига улар лавозим маошининг фоизи миқдорда махсус устамалар белгиланади.


7.4. Бош бошқарма ходимлари Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу бошқарма ходимларининг самарали хатти-ҳаракатлари туфайли бюджетга тўловлар тушуми бўйича белгиланган топшириқлар ошириб бажарилган тақдирда мукофотланадилар.


7.5. Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органлари бошлиқлар таркибига қирувчи шахсларнинг ҳамда унвонлар ва класс даражаларига эга бўган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг аввалги хизмат жойи бўйича кўп йиллик хизмат йиллари Бош бошқармада куп йиллик хизмат йиллар ига қўшиб ҳисобланади.


7.6. Бош бошқарманинг кўрсатиб ўтилган бошқармага ўтган ҳарбий хизматчилардан, ички ишлар органлари, бошлиқлар таркибига қирувчи шахслардан ҳамда унвонлар ва класс даражапарига эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бўлган ходимлари учун пенсия, таъминоти бўйича имтиёзлар сақлаб қолинади.



VIII. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8.1. Бош бошқарма таркибига қуйидагилар киради:

Тезкор-қидирув ишлари махсус бошқармаси;

Суриштирув бошқармаси;

Ҳуқуқ бузилишлар таҳлили ва статистикаси бўлими.


8.2. Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари бевосита Тезкор бош бошқармага бўйсунади.


8.3. Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармасининг бошлиги Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруги билан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.


8.4. Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси ўз ишини Давлат солиқ қўумитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган йиллик ва жорий иш режалари асосида қуради. Бош бошқарма йил чораги, ярим йиллик ва бир йиллик иш якунлари бўйича қилинган ишлар тўғрисида таҳлилий ва статистика ҳисоботи тузади ҳамда материалларни умумлаштиради, улар Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига тақдим этилади.


8.5. Бош бошқарма бўлинмалари хизмат вазифаларини бажариш чогида махсус техника ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланадилар.


8.6. Белгиланган тартибда /махсус унвон берилган, тегишли лавозимини эгаллаб турган шахс Бош бошқарма ходими ҳисобланади. Махсус унвонлар рўйхати ва уларни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


8.7. Бош бошқарма бўлинмаларига хизмат сафарига юборилган ҳамда хизматни ушбу бошқармада давом эттириш хоҳишини билдирган ҳарбий хиэматчилар ва ички ишлар органлари, Миллий хавфсизлик хизмати, божхона органларининг бошлиқлар таркибига қирувчи шахслар аввалги хизмат жойидан бўшатиладилар. Ушбу шахсларга кўрсатиб ўтилган органларнинг тегишли махсус унвонларига тенглаштириладиган солиқ хизмати органлари мансабдор шаксларининг махсус унвонлари берилади.


8.8. Ҳарбий хизматга ёки ички ишлар органларида хизмат қилишга қайтилган тақдирда мазкур Бошқармада ва унинг бўлинмаларидаги хизмат стажи ҳамда унвон ҳарбий хизмат стажига ёки ички ишлар органларидаги хизматга қўшиб ҳисобланади.


8.9. Бош Бошқарма ходимлари зарурият бўлганда белгиланган иш вақтидан кейин хам хизмат вазифаларини бажаришга, шунингдек, тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунларида хизматни бажаришга жалб этилиши мумкин.


8.10. Бош бошқармага хизматга қабул қилишда ва хизматни ўташда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг умумий талабларидан ташқари ходимларга ички махсус Хизмат йўриқномалари билан белгиланадиган бошқа махсус талаблар ҳам жорий этилади.


8.11. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шугулланиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий ва ижодий фаолият, ўқитувчилик фаолияти бундан мустасно.