Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.2008 й. 35-сон "Давлат божи ставкаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.02.2008 й.

N 35



ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Иккиламчи бозорда Ватанимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандига 2008 йил 1 апрелдан бошлаб иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат божларининг янги ставкаларини ягона тарзда ва тўғри қўллаш мақсадида нотариусларга тушунтириш ва йўриқнома бериш, шунингдек автотранспорт воситаларининг фойдаланиш муддатларини аниқлаш тартибини белгилаш чора-тадбирларини амалга оширсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш.Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 29 февралдаги

35-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги

533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи

ставкаларининг 4-бандига киритилаётган

ҚЎШИМЧАЛАР


1. "к" кичик бандга "бож ундирилади" сўзларидан кейин "ушбу банднинг "к1" кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


2. Бандга қуйидаги мазмундаги "к1" кичик банд қўшилсин:

"к1") мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида Ватанимизда ишлаб чиқарилган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади.


Изоҳ. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда бож шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Ушбу кичик бандда белгиланган ставка ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида битимлар сонидан қатъи назар енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлашда қўлланилади.

Эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштиришда бож ушбу банднинг "к" кичик бандига мувофиқ ундирилади.


3. "л" кичик бандга "тасдиқлаганлик учун" сўзларидан кейин "ушбу банднинг "л1" кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 59-модда.